+998 95 171 76 96

Ko'kat navlarini tanlash

Nashr etilgan: 19-02-2026


Ҳимояланган ерларда
етиштиришга мос бўлган
кўкатлар навларини танлаш.
Танланган навларни экиш
схемасига мос равишда
жойлаштириш ва
парваришлаш.
ЭРТАПИШАР
Эртапишар нав,ўсув даври 31-32 кун.Барги лирасимон,
жуфт-жуфт бўлиб ён бўлакларга бўлинган,яшил рангли,
жилоли,барглар сони 10-12 та.Илдизмеваси ясси-
юмалоқсимон,тупроқ остига тўлиқ ботади,оқ рангли,майда,
юзаси текис,пўсти оқ,серсув,вазни 20-32 г, дегустацион
баҳоси 5,0 балл.Ҳосилдорлиги 20-21 т/га.
Редисканинг РУДЛФ дурагайи.
Жуда эртапишар нав,ўсув даври 22-25 кун.Барги майда
кесик,текис,барглар сони 5-6 та, узунлиги 18-23 см.
Илдизмеваси ясси-юмалоқсимон,қизил рангли,майда,
тупроқ остига тўлиқ ботади,юзаси текис,серсув,вазни 20-
25 г,дегустацион баҳоси 5.0 балл.Ҳосилдорлиги иссиқхона
шароитида 12-14 т/га.Совуққа чидамли.Мевасини
ёрилмайди.
ЛОЛА
Эртапишар нав,ўсув даври 25-30 кун.Барги майда кесик,
текис,барглар сони 5-6 та, узунлиги 18-23 см.Илдизмеваси
ясси-юмалоқсимон,қизил рангли,майда,тупроқ остига
тўлиқ ботади,юзаси текис,серсув,вазни 20-25 г,
дегустацион баҳоси 5.0 балл.Ҳосилдорлиги 20 т/га.
МАЙСКИЙ
Ўртапишар нав,ўсув даври 37-40 кун.Барги овалсимон,
яшил рангли,барглар сони 7-11 та,томирланиши ўртача,
жилоли,туксиз.Илдизмеваси узунчок,тупроққа тўлиқ
ботади,уч томони ўткир,узунлиги 7-9 см, диаметри 2,0-
2,5 см, вазни 33-35 г, пўсти малинасимон,эти оқ,серсув,
жуда тиғиз,таъми ўткир,дегустацион баҳоси 4,4 балл.
Ҳосилдорлиги 17-18 т/га.Ёғочланишга мойил.
ОРОМ-Эртапишар нав,ўсув даври 40 50 кун.Туп баландлиги 25-
26 см.Барги конуссимон, игнасимон, майин, хўшбўй, серсув, барг
бўлаклари жуда кўп.Барг банди узун,жуда нозик,барглари ва барг
банди бироз ғубор билан қопланган.Морфологик жиҳатидан бир
текис.Таркибида қуруқ модда миқдори 12-13%, қанд моддаси
миқдори 1,3%, витамин С миқдори 74 мг/%. Ҳосилдорлиги 2,0-2,8
кг/м2.Совуққа чидамли,намлик кўпайиб кетса,пастки барглар
сарғаяди.
ОРЗУ-Эртапишар нав,ўсув даври-42-44 кун, истеъмол учун ўсув
даври 28-32 кун.Туп баландлиги 20-30 см.Барги конуссимон,асосан
илдиз атрофида,барг банди ингичка ва узун,барг бўлаклари жуфт-
жуфт жойлашган,баргчаси юмалоқсимон,баъзан овалсимон,четлари
қирқилган,махсус хушбўйлик таратади.Асосан барги истеъмол
қилинади.Ҳосилдорлиги 0,7-0,9 кг/м2.Совуққа чидамли.
ПЕТРУШКАНИ НИЛУФАР НАВИ
Эртапишар нав,ўсув даври 53-58 кун.Барги ўртача,силлиқ,
қирралари майда тишли,тўқ яшил рангли, дегустацион
баҳоси 4,5 балл.Ҳосилдорлиги 2,2-2,5 кг/м2.Янгилигича
истеъмол қилиш ва транспортда ташиш учун яроқли.
Касалликлар ва зараркунандаларга чидамли.
СЕЛЬДЕРЕЙНИ СЕРБАРГ НАВИ
Ўртапишар нав,техник пишгунига қадар ўсув даври 75 82
кун.Барг розеткаси тик бўлиб, баландлиги 50-60 см.Барги
ўртача, яшил рангли, мазаси ва ҳиди яхши.Ҳосилдорлиги
1,8-2,0 кг/м2.
КЎК-ШОХ
Эртапишар нав,ўсув даври 54 кун.Барги ўртача,силлиқ,
сувли,қирралари майда тишли,яшил рангли,дегустацион
баҳоси 4,8 балл.Ҳосилдорлиги 2.1-3,2 кг/м2.
Касалликлар ва зараркунандаларга чидамли.
НАФИС
Эртапишар,ўсув даври 35-40 кун.Барги тўқ яшил,катта,ялтироқ,
туксиз.Барг пластинкаси узунлиги 19 см, эни 14 см.Бир ўсимликда 15 -
20 дона барг ҳосил бўлади.Каротин моддаси кўп ва нитратларни кам
сақлаши билан аҳамиятга молик.Ҳосилдорлиги 1,7-2,5 кг/м2.Совуққа
ўта чидамли.
МУАТТАР -Ўсимлик баландлиги 55-60 см, новдалар сони
45-55 дона, барглар сони 650-750 дона.Барг
пластинкасининг узунлиги 6,0-6,8 см, эни 3,2-3,9 бўлиб,
ушбу нав катта баргли ҳисобланади. 1000 та уруғ вазни
1,67 г.Яшил рангда бўлиб ҳиди гвоздикага ўхшаш.
Барглари янгилигида ёки қуритилган ҳолда турли
овқатларга,консерваларга,тузламаларга солинади
ҚОРАҚОШ -Ўсимлик баландлиги 40 -45 см, новдалар
сони 30-38 дона, барглар сони 450-550 дона.Барг
пластинкасининг узунлиги 8,0-11,0 см, эни 4,2-6,6 см
бўлиб,ушбу нав катта баргли ҳисобланади. 1000 та уруғ
вазни 1,17 г.Бинафша рангда бўлиб яхши ҳидига ва
таъмга эга.
Эътиборингиз учун раҳмат!
← Orqaga qaytish