+998 95 171 76 96

Pomidor kasalliklari va ularga qarshi kurash

Nashr etilgan: 19-02-2026


Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш
Фитоф тора касаллиги
Белгилари:
Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди.
Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик
билан
тўйинган
ноаниқ
шаклдаги
йирик
доғлар
кўринишига
эга
бўлади.
Мазкур
доғларнинг
ўлчами
ортиб
боради.
Жигарранг
тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади.
Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта
жигарранг-
яшил
доғлар
кўринишида
ифодаланади.
Мевадаги
бундай
зарарланган
жойнинг
юзаси
дағал,
мойсимон
кўринишда
бўлади.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касалликни қўзғатувчи
замбуруғ томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек
итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин.
Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.
Кураш чоралари:
Мазкур касалликка қарши фунгитсидлар пуркаш ва
касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш зарур.
Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия
этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик
кўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.\
Фу зариоз сўлиш касаллиги
Белгилари:
Зарарланган ниҳоллар ўсишдан тўхтайди. Ниҳолларнинг
катта ёшли барглари ва уруғ паллалари сарғаяди ва сўлийди. Кучли
зарарланганда ниҳоллар кўпинча нобуд бўлади. Катта ёшли нисбатан йирик
ўсимликларда касалликнинг биринчи белгилари анча қари баргларнинг
сарғайиши кўринишида намоён бўлади. Кўпинча мураккаб баргнинг бир
томонидаги япроқчалари ёки шохнинг бир томонидаги баргларнинг сарғайиши
кузатилади. Зарарланган барглар сўлийди ва қуриб қолади, аммо тўкилиб
кетмайди. Зарарланган ўсимликларда қуёшли кунларда кундузги сўлиш
кузатилади ва улар кўпинча ўсишдан тўхтайди.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касалликни қўзғатувчи замбуруғ
тупроқда узоқ йиллар мобайнида сақланиши ва қишлоқ хўжалик техникалари,
зарарланган ўсимликлар қолдиқлари ва суғориш сувлари билан тарқалиши
мумкин.
Касаллик
тупроқнинг
ҳарорати
юқори
(28°С)
бўлганда
тез
ривожланади.
Кураш
чоралари:
Чидамли
навлардан
фойдаланиш
мазкур
касалликка
қарши
курашнинг
энг
самарали
усули
ҳисобланади.
Кладоспориоз касаллиги
Белгилари:
сарғаяди ва тўкилиб кетади. Касалликнинг биринчи
белгилари қари баргларнинг ташқи юзасида зарарланган жойлар кўринишида
пайдо бўлади. Уларнинг ранги оч яшилдан сарғишгача ўзгаради. Бир вақтнинг
ўзида баргнинг остки
юзасида
замбуруғнинг
зайтунранг-яшил
конидиялари
тўплами
ҳосил
бўлади.
Касаллик
ривожланган
сари
барглар
сарғаяди
ва
тўкилиб кетади. Касалликнинг биринчи белгилари қари баргларнинг ташқи
юзасида зарарланган жойлар кўринишида пайдо бўлади. Уларнинг ранги оч
яшилдан сарғишгача ўзгаради.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касаллик қўзғатувчи
замбуруғнинг ҳаётчанлиги тупроқда ва зарарланган ўсимлик қолдиқларида бир
йилгача сақланиши мумкин. Замбуруғнинг конидиялари шамол ва ёмғир
томчилари билан осон тарқалади. Улар ишчиларнинг кийими ва қишлоқ
хўжалик машиналари билан хам тарқалиши мумкин. Касалликнинг
ривожланишига юқори нисбий намликдаги ҳаво (90%) ва ҳароратнинг юқори
(24°С) бўлиши қулай имконият яратади. Ҳавонинг нисбий намлиги 85% дан кам
бўлганда касаллик ривожланишдан тўхтайди.
Кураш чоралари:
Фунгитсидларни ўз вақтида пуркаш, шунингдек
ҳавонинг айланишини таъминлаш ва иссиқхонани иситиш йўли билан ҳавонинг
нисбий намлигини 85% дан пасайтириш касалликнинг зарарини камайтирувчи
самарали чора бўлиши
мумкин.
Имкониятга
қараб
чидамли
навлардан
фойдаланиш
тавсия
этилади.
Бироқ
бу
кўпинча
мазкур
замбуруғнинг
хилма-
хил
физиологик ирқлари туфайли қийинчилик туғдиради. Чидамли навлардан
фойдаланиш мазкур касалликка қарши курашнинг энг самарали усули
ҳисобланади.
Сариқ доғли баргларнинг сўлиш касаллиги
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касалликни қўзғатувчи
вирус зарарланган помидор ўсимлиги ёки итузумгулдошлар оиласига мансуб
бегона ўтлардан батат оққаноти личинкасига ўтади. Персистент усулда (яъни
ташувчининг организмида узоқ вақт сақланган холда) помидор ўсимлигига
оққанотнинг етук зотлари томонидан олиб ўтилади. Вирус механик йўл билан
юқмайди. Мазкур касалликнинг кучли авж олиши кўпинча оққанот
популяциялари сонининг ортиб кетиши билан боғлик бўлади.
Кураш чоралари:
Чидамли навлардан фойдаланиш, шунингдек
помидор экинзорлари яқинидаги итузумгулдош бегона
ўтларни
йўқотиш
касалликнинг
зарарини
анча
камайтиришга
имкон
беради.
Ўсимликларга
минерал
мойлар
билан
тизимли
ишлов бериш касалликнинг тарқалиш
даражасини камайтириши мумкин. Чунки бунда вируснинг оққанотга ўтиши ва
у
орқали юқиши камаяди.
← Orqaga qaytish